Андижон шаҳридаги Марказий деҳқон бозорида эрта тонгдан савдо қизғин. Бу ерда маҳаллий фермер ва деҳқонлар томонидан етиштирилган мева-сабзавот, полиз ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харидорларга кенг турда таклиф этилмоқда. Айниқса, ёз фаслига хос қовун, тарвуз, узум, шафтоли, олма, помидор, бодринг ҳамда бошқа мавсумий маҳсулотларга талаб юқори. Истеъмолчилар сифатли ва янги ҳосилни бевосита ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш имкониятига эга.



















19 ta koʻrsatilmoqda... 19 tadan